Мана яна ўша муаммо! Проводниклар Россияда қийналиб ишлаб келаётган ўзбекистонликлардан "Чегарадан бош оғриқсиз ўтказиб қўйиш" учун пул йиғмоқда.
Агар хужжатлари жойида бўлса, қонунни бузмаган бўлса нимага улар қийналиб мусофирчиликда топган пулларини шу юлғичларга ташлаб кетиши керак? Нега бу проводниклар ёппасига ҳаммадан пул йиғади? Бу нарсаларни тартибга соладиганлар борми?
Бу гаплар эса чегарадан ўтишни аниқ "ставка"си борлигини кўрсатиб турибди.
Соҳа мутахассисларидан бу масалага жиддий ёндошишларини сўраб қоламиз. 👇🏼👇🏼