Биласизми Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:
👉 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;
👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;
👉 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);
👉 ногирон боласи бўлган оилалар;
👉 болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);
👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot