Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор билан “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти ташкил этилган.
Ушбу муассаса аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатади. Қарорга мувофиқ, “Мадад” муассасасига Advice.uz (e-maslahat.uz) порталини доимий такомиллаштириб бориш вазифаси ҳам юкланган.
✅ Шунингдек, у қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
👉 фуқароларга онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат беради;
👉 ҳудудларда маслаҳат бюроларини ташкил этиш орқали фуқароларга доимий равишда бевосита бепул ҳуқуқий маслаҳат бериб боради;
👉 ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
👉 ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни жалб қилади.
Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot