/ categories / Other / @FotihaUz / post #14842
13.74K

«ТЕГМА, КУЯСАН!» ЁХУД СИЁСАТ ВА БИЗ
@FotihaUz

Халқимиз сиёсатга аралашишдан қўрқса-да, лекин барибир унга қизиқади. Хос давралар ва дўстлар орасида сиёсий мавзуда суҳбат қуришлар, кундалик хабарлардан огоҳ бўлиб, уларни муҳокама қилишлар фикримизга далил бўлади. Бу ҳолат эътиборга молик икки ишга далолат қилади:
Биринчиси, юқорида айтганимиздек, халқимиз барибир сиёсатга қизиқади. Бу онг, савия яхши эканини ва келажакдан умид борлигини кўрсатади. Чунки миллатнинг тирик экани аломатларидан бири муаммолар қаршисида сиёсатчи ва ҳокимлари якка қолиб кетмагани ҳисобланади. Балки майда масалалар ечимида ҳам халқнинг турли қатламлари фаол иштирок этади. Қадимдан динимиз ислом хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон, жамиятда кечаётган жараёнларга ъэтибор қаратишни бизларга ўргантган. Насиҳат ва ҳамкорлик асосида ижтимоий тизим қуришда бир биримизни қўллаш кераклигини таълим берган. Бу тўғрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан ким бирор мункар ишни кўрса, бас уни қўли билан тўғирласин. Агар унга унга кучи етмаса тили билан (инкор қилсин). Агар бунга ҳам кучи етмаса, уни қалби билан (ўзгартирсин). Бу иймоннинг энг заифидир”, дедилар (Имом Муслим ва Имом Аҳмад).
Фуқаронинг ўз юрти муаммоларига бепарво эмаслиги – унинг бир бўлаги эканини ҳамда ўз бахти ва бахтсизлиги барча фуқаролар бахти ва бахтсизлиги эканини ҳис этишига далолат қилади. Бу маънога Пайғамбаримиз ишора қилиб бундай дейдилар: “Ким мусулмонлар ишига ғам чекмаса, улардан эмасдир” (Ҳоким ва Табароний).
Иккинчиси, сиёсий онгимиз ҳали пишиб етилмаган. Мамлакат манфаат оладиган даражада тартибли фикрламаймиз. Моҳияти бир икки ҳодисага икки хил муносабат билдиришимиз мумкин даражадамиз. Мамлакат хабар ва ҳодисалирини кузатишнинг ўзи етарли эмас. Балки танқид, маломат, қўллаш ва мухолафат бўлишдаги чегарани билиш ҳам керак. Сиёсат эшикларини билмайдиган, вазият, ҳодисалар ўзани ва жараёнини тушунмайдиганлар ўзини ҳамма сиёсатчилардан ҳам фаросатлироқ деб билган ва унга фикр, овоз ва фаолият билан аралашган пайтда ҳақиқий қиёмат қўпади. Инқироз, инқилоб ва мусибатларнинг боши айни шу ҳолат ҳисобланади.
Энди бир ўйлаб кўрайлик. Биз ҳамма ишни ўзимиз қила олмаймиз. Ҳамма ҳожатларимизни ўзимиз раво эта олмаймиз. Масалан, кийимимизни тикишни такувчига, уйимизни қуришни устага, овқатларимизни пиширишни хотинларимизга топширамиз. Тикиш ишларини билмаганимиздан кейин тикувчилик қилишга ҳаққимиз йўқ. Ҳандаса ва бошқа ҳунарларни тушунмай туриб бинокор устага эътироз билдиришимиз инсофдан эмас. Оғзимизнинг таъмини ҳам билмайдиган биз, овқатнинг таъмини муҳокама қиламиз.
Агар бундан ҳам ортиғига ўтадиган бўлсак, биримиз шундай даъвода: юртимиз тикувчилари нина ушлашни ҳам билмайди, шифокорлари хастани ўлимга судрайди, бинокорлар бино бузади, холос ва аёллари фақат мағзава пиширади. Мамлакатнинг ягона тикувчиси, ёлғиз бинокори, моҳир шифокори ва қўли ширин ошпази фақат ўзи.
Лекин ақли бор ҳеч ким юқоридаги даъволарни қилмайди. Ҳар касб ва санъатнинг ўз эгаси борлигини эътироф қилади. “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” мақолини севади ва унга амал қилади. Бирор ишда баҳслашиб қолса тажриба эгасига мурожаат қилади. Савдогарлар келишолмай қолса тижорат усталарини ҳакам қилади. Бирор нарсани тушунмай қолса билувчидан сўрайди. Лекин икки соҳа борки, бунда ҳаммамиз билим, тажриба ва тушунчага эгаликни даъво қиламиз. Ваҳоланки улар жуда ҳам нозик ва хатарли соҳа бўлиб, уларни дин ва сиёсат деб аталади.


14:02 29.10.19
@FotihaUz
134.66K -455

© Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт! Реклама: @M_advertising