🔥BEST TG CHANNEL 18+ RIGHT HERE🔥


@erostiktokos

🔞 Different content
❤️ Best girls
✅ Go and watch your self

/ categories / Other /

Fotiha.uz



@FotihaUz
134.66K -455

© Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт! Реклама: @M_advertising


PPD: 0.61, PV: 31.68K, DV: 19.22K, ERR: 23%

TOP channels

King Poroxy


@kingporoxy
272.57K -50

🔺️جهت تبلیغات 👈 : @Ads_Myporoxy ✔جهت ارتباط 👈 : @Khashayar021 . . . . . . . . . . . . . . . . .

فروش اقساطی خودرو


@Khoodro_Aghsati
269.90K -2.09K

در اینجا هر روز قیمت روز تمام خودروهای داخلی و وارداتی و شرایط فروش اعلام شده از سوی شرکت هارا قرار میدهیم و همچنین ارزش خرید خودروها را مورد بررسی قرار میدهیم تبلیغات پربازده👇 t.me/joinchat/AAAAAFPlyezn5u6eoRs6yw قبل ترک کانال انتقادکنید: @Tabkhoodro

[ Best MTProx ]


@Best_MTProx
267.74K -158

🦋 گلچینی از بهترین پروکسی های روز تلگرام @Tablighat_mtproto تبلیغات پروکسی ورژن۲: 👇🏼👇🏼 @Version2_MT ربات دریافت پروکسی شخصی ( پر سرعت و بدون تبلیغات و بدون حتی یک لحظه قطعی. با تضمین بازگشت پول در صورت نارضایتی ) @BestDedibot .

مملکته


@mamlekate
264.41K -742

مملکته تنها مملکته خسته مملکته آغلادی گتدی یاتدی توییتر twitter.com/mamlekate فن‌پیج اینستا instagram.com/mamlekateofficial برای #الو هم اگر پیام‌ مهمی دارید از این آیدی استفاده کنید. پیشاپیش هم عذر می‌خوام اگه نرسیدم جواب بدم. گلهای گلین @mamlekate_pm

DrProxy.pro | DR Proxy Channel


@DigitalResistanceProxyChannel
257.90K -455

Digital Resistance Proxy Platform Russia: @DrProxyProSupport DR Proxy for all. (paused - exhausted finances)

كلاس تغذيه وتناسب اندام وزیبایی


@schonebody
256.25K -8.28K

ادرس اینستاگرام👇 Instagram.com/pezeshki9121 کانال پزشک👇👇 🆔 @pezeshhk تبلیغات👇 @Ravabeta

PowerFul Proxy


@PowerfulProxy
250.72K -2.81K

Collection of MTProto Proxies for Telegram. 🔴Do You Want to be a Proxy Sponsor? 🔵Made your own Proxy? 👨🏻‍💻 Add it to the List by contacting 🆔 Question And Buy Proxy : @PowerfulSupport ⚫️ Send Proxy : @PowerfulPoxyBot

Latest publications

11.50K

Исрофнинг турлари | Азизхўжа домла Иноятов

👉 https://youtu.be/E0yAwjeC7io

@Bayyinauz
Каналга уланиш
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAD66_7T43kGHmSaBiA


15:03 29.10.19
11.55K

Динга келсак, ҳаммамиз динини мукаммал фаҳмлаш гумонида. Шариат уламо ва фуқаҳоларидан ҳам олимроқ деган даъвода. Буни икки тоифа одамда янада равшанроқ кўрамиз: диндорлардан жоҳиллари ва динсизлардан жоҳиллари. Улар Аллоҳнинг номидан фатво беришга журъатли бўлиб, шариатдан хабари бўлмагани ҳолда бемалол ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қилишади. Улар ҳақиқат устига ҳам журъат қилишади ва дин деб ҳавои нафсларига мувофиқ, майл ва истакларига тўғри келадиган нарсаларни тушунишади. Шу сабаб диндор жоҳиллар ўртасида турли бидъат ва хурофотлар тарқаса, жоҳил либераллар ўртасида мутлақ эркинлик, дин ва унинг низомларидан чекиниш кенг ёйилади. Агар улар ва булар ҳамма нарсанинг чегарасини ва ҳар илмнинг усулини билганларида эди, билган нарсаларида шариат чегарасида тўхтаган ва билмаган нарсаларида Аллоҳнинг динини биладиган уламолардан сўраган бўлар эдилар. Шунда жамият иши тўғри бўлган ва одамлар ҳаёти тартибга тушган бўлар эди. Ҳаром ишлар ҳалол бўлмаган ва покиза нарсалар ҳаром қилинмаган, дин номидан қонлар тўкилиб, қариндошлик алоқалари узилмаган бўларди. Дин буларнинг ҳаммасидан покдир.
Сиёсат бўлса, бизларнинг ҳар биримиз бу борада бошқалардан кўра яхшироқ тушунчага эканимизни ва унинг тўғри йўналишларини бошқалардан кўра яхшироқ идрок этишни даъво қиламиз. Сўнг ўзимизга сиёсат борасидаги қарашларимизда ҳеч қачон хато қилмайдиган авлиёлик мақомини бериб оламиз (“мен айтмаганмидим”, “буни аллақачон сезгандим”, “суриш керак” дея фахрланишу ақллилик қилишлар бунга мисол). Ва, билъакс, бошқаларга сиёсат фанларида ҳеч қачон тўғри тушунчага эга бўлмайдиган нўноқ ва жоҳил ёрлиқларини ёпиштирамиз. Қанийди муаммо шу билан тугаганда эди. Балки бундан кейин ниятларга туҳмат қилиш, мақсадларни тафтиш этиш ва услубни айблаш ишлари бошлаб юборилади. Сиёсатда бизга тескари фикрга эга бўлган ҳамма хоин. Ҳукмда бизга мухолиф бўлган ҳамм порахўр ва ўғри. Рост, сиёсий тушунчалар ва тўғри ахлоқий қадриятлар мана шундай равишда қўлдан берилди. Бу билан ватан тупроғида шаккоклик уруғлари экилди. Шундан халқ сиёсатчига ишонмаяпти, сиёсатчи бўлса, халқни ҳурмат қилмаяпти.
Сиёсий ва ижтимоий ахлоқимиздаги бундай хатарли бузилиш сабабларидан бири кўпгина сиёсатчиларнинг ҳақиқат ва тўғрилик асосларидан узоқлашиб кетишгани, мухолифат ресурсларининг танқидда ва ҳукуматпараст тоифаларнинг маддоҳликда ҳаддан ошишлари эканини инкор қилмайман. Буларнинг барчасининг биз кўриб турганимиз қарорларимиздаги ўздан кетиш ва ғурурга берилишда ва бошқаларга нисбатан муносабатларимизда катта таъсири бор. Лекин бу жамиятнинг сиёсатга нисбатан бузуқ тушунчаларидан пайдо бўладиган масъулиятдан соқит қила олмайди. Агар жамият соғлом тушунчага эга бўлганида алдамчи тарғиботлар ва тўқима ёлғонлар таъсирланмаган бўларди. Туҳмат эгаларидан даъволарига далил талаб қилар эди. Тўғри тушунчага эга бўлган жамиятларда ҳам умумий масалаларда зиддият тугамайди. Лекин уларнинг ихтилофи кўпроқ ҳақиқатга ёндошув билан, миллатнинг олий манфаатларига кўпроқ садоқат билан бўлади. Масалан ривожланган мамлакатларда партиялар турлича дастурларга ва сиёсатчилар қарама-қарши фикрларга эга бўлишади. Лекин шу билан бирга улар ўзларидан бошқаларнинг қарашларини ҳурмат қилишади, бирлари бошқаларининг қарашларига ҳам ўрин қолдиришади. Ҳатто битта партияга аъзо кишилар ўртасида фикрлар фарқланади, қарашлар қарама-қарши бўлади. Лекин иш режа ва дастурни тўғри ўзанга солиб юборишдаги ҳаракатлардан ташқарига чиқмайди. Гарчи ҳамма бир хил қарорга келмаса-да, лекин кўпчилик бир фикр остида жамлана олади ва камчилик уларга мухоли бўлиб, сўнг йўлда биргаликда давом этади.


14:02 29.10.19
15.73K

​​Бу тўғрида исломнинг таълимот ва дастури ҳам шундай. Ислом ҳам сўзимиз бир бўлишига буюради: “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли Имрон сураси, 103-оят). Агар ижтиҳодий бир ишда қарашлар фарқланса, жамоат билан бирга бўлиш фарз бўлади: “Аллоҳнинг қўли жамоат устида бўлади. Ким ажраб олса, дўзахга ажратилади” (Имом Термизий). Киши бир нарсани билмаса ва билишни хоҳласа, аҳли илмдан сўраши кераклигини Ислом уқтиради: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр (илм) аҳлларидан сўрангиз” (Наҳл сураси, 43-оят). Гумонга эргашган, нақл ё ҳукм қиладиган нарсаларини аниқлаб олмайдиганларни айблайди: “Сен: “Сизнинг ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм-ҳужжат борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар фақат ёлғон гапирмоқдасиз” – деб айт” (Анъом сураси, 148-оят). Ёмон сўзларни эшитиб, ҳақиқатига етмай уларни тарқатадиганлар ва яхши гумон ва одамларга айб тақашда исбот билан гапиришга қарамайдиганлар учун Қуръони карим Ифк воқеасида қаттиқ огоҳлантириш берди: “Уни эшитган чоғингизда: “Бизга буни гапирмоғимиз тўғри келмайди. Сен Ўзинг поксан! Бу катта бўҳтондир!” десангиз бўлмасмиди?! Агар мўмин бўлсангиз ҳаргиз у (ифк)ка ўхшаш нарсага қайтмаслигингизни Аллоҳ сизга насиҳат қилур” (Нур сураси, 16-17-оятлар).
Пайғамбаримиз “Уч нарса ҳалок қилувчилардандир: Ҳаддан ортиқ бахиллик, эргашиладиган ҳавои нафс ва кўриш эгаси ўз кўришига маҳлиё бўлиши”, дедилар (Табароний). Аллоҳнинг Расули тўғри айтадилар. Шахс ёки жамиятни нафсни ишғол қилган бахилликчалик, инсоннинг одамларга муносабати ва қўшниларга алоқасида ҳукмронлик қиладиган ҳавои нафсчалик ва ўзининг қараш ҳамда кўришларидан ҳайратда қолишчалик бирор нарса ҳалок қила олмайди. Айниқса, ўзидан ҳайратланиш иллати жоҳилнинг олимга, ёшнинг каттага ва шахснинг жамиятга эргашмаслигига олиб келди. Биров бошқанинг мантиғи ё ҳужжатини тан олмаяпти. Бу бошқаларникини рад этиб, ўзининг қарашларини маҳкам ушлаб олишдан ва унга кўришини тўғри ёки нотўғри эканини кўрсатиб берадиган йўлларни тўсадиган ўз қарашига маҳлиё бўлишдан пайдо бўлмоқда. Ҳозир биз тушиб кетаётган чуқур шу эмасми? Бизнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётимизда ўзаро ишончнинг йўқолиб бориши ва беқарорликнинг юзага чиқишига шу иллат боис бўлмаяпти?
Биродарим! Мамлакатимизда содир бўлаётган жараёнларни уйғоқлик ва ҳушёрлик билан кузатиб боришингиз вожиб. Бу Ватан сизнинг ватанингиз! Агар унинг аҳволи яхшиланиб гуллаб-яшнаса, гуркираса бу сизга яхши дегани. Фарзандларингиз, набираларингиз келажаги дегани. Унга Аллоҳ сақласин, ўт кетса, уйингизни, фарзандингиз, аёлингиз ва мол-дунёнгизни ёндиради. Шунинг учун воқелар ривожини кузатишда уйғоқ бўлинг! Унга нисбатан ҳукм чиқаришда мувозанатли ва адолатли бўлинг! Чуқур фикрлаб ва мантиққа эргашиб чиқарган хулоса-ҳақиқатингизни маҳкам тутинг, биров билан муросага борманг! Уни ҳикмат ва гўзал насиҳат билан ҳимоя қилинг!
Яхшилаб текширганингиз иш нотўғри экани маълум бўлгандан кейин эҳтиёт бўлинг! У бузиш ва бўлишга сабабчи бўлиб қолмасин! Хато қилиб қўйишдан сақланинг! Умуман гапирганда одоб ва ҳужжат билан гапиринг! Сўкинманг ва айб қидирманг!
Ҳақ билан ботил аниқ бўлмай иккиланган ишларингизда ақлидан рози бўлагинингиз, фаросатига ишонганингиз ва қалбидаги фазилатларига хотиржам бўлганингиз тажриба эгалари билан маслаҳат қилинг! Уларга далилини билмайдиган масала ва вазиятларда сакраманг! Ғурур жоҳил эканини билишдан тўсиб қўйган мағрурнинг ишини қилманг! Чунки бундайлар одамларнинг энг жоҳил ва энг аҳмоғи бўлади.
Юрт ҳодисалари ва миллат муаммолари тўғрисида муносабатингиз шундай бўлиши керак. Бизга буни буюк муаллим – Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтаётганларида йўл қилиб берганлар: “Ишлар учта бўлади: 1. Тўғрилиги сенга маълум бўлган. Бунга эргаш. 2. Адашув экани сенга маълум бўлган. Бундан сақлан. 3. Ихтилофли бўлган иш. Буни олимга рўбарў қил!” (Табароний, “Ал-Кабир”).
Мубашшир Аҳмад
✅ Манба

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш


14:02 29.10.19
13.74K

«ТЕГМА, КУЯСАН!» ЁХУД СИЁСАТ ВА БИЗ
@FotihaUz

Халқимиз сиёсатга аралашишдан қўрқса-да, лекин барибир унга қизиқади. Хос давралар ва дўстлар орасида сиёсий мавзуда суҳбат қуришлар, кундалик хабарлардан огоҳ бўлиб, уларни муҳокама қилишлар фикримизга далил бўлади. Бу ҳолат эътиборга молик икки ишга далолат қилади:
Биринчиси, юқорида айтганимиздек, халқимиз барибир сиёсатга қизиқади. Бу онг, савия яхши эканини ва келажакдан умид борлигини кўрсатади. Чунки миллатнинг тирик экани аломатларидан бири муаммолар қаршисида сиёсатчи ва ҳокимлари якка қолиб кетмагани ҳисобланади. Балки майда масалалар ечимида ҳам халқнинг турли қатламлари фаол иштирок этади. Қадимдан динимиз ислом хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон, жамиятда кечаётган жараёнларга ъэтибор қаратишни бизларга ўргантган. Насиҳат ва ҳамкорлик асосида ижтимоий тизим қуришда бир биримизни қўллаш кераклигини таълим берган. Бу тўғрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан ким бирор мункар ишни кўрса, бас уни қўли билан тўғирласин. Агар унга унга кучи етмаса тили билан (инкор қилсин). Агар бунга ҳам кучи етмаса, уни қалби билан (ўзгартирсин). Бу иймоннинг энг заифидир”, дедилар (Имом Муслим ва Имом Аҳмад).
Фуқаронинг ўз юрти муаммоларига бепарво эмаслиги – унинг бир бўлаги эканини ҳамда ўз бахти ва бахтсизлиги барча фуқаролар бахти ва бахтсизлиги эканини ҳис этишига далолат қилади. Бу маънога Пайғамбаримиз ишора қилиб бундай дейдилар: “Ким мусулмонлар ишига ғам чекмаса, улардан эмасдир” (Ҳоким ва Табароний).
Иккинчиси, сиёсий онгимиз ҳали пишиб етилмаган. Мамлакат манфаат оладиган даражада тартибли фикрламаймиз. Моҳияти бир икки ҳодисага икки хил муносабат билдиришимиз мумкин даражадамиз. Мамлакат хабар ва ҳодисалирини кузатишнинг ўзи етарли эмас. Балки танқид, маломат, қўллаш ва мухолафат бўлишдаги чегарани билиш ҳам керак. Сиёсат эшикларини билмайдиган, вазият, ҳодисалар ўзани ва жараёнини тушунмайдиганлар ўзини ҳамма сиёсатчилардан ҳам фаросатлироқ деб билган ва унга фикр, овоз ва фаолият билан аралашган пайтда ҳақиқий қиёмат қўпади. Инқироз, инқилоб ва мусибатларнинг боши айни шу ҳолат ҳисобланади.
Энди бир ўйлаб кўрайлик. Биз ҳамма ишни ўзимиз қила олмаймиз. Ҳамма ҳожатларимизни ўзимиз раво эта олмаймиз. Масалан, кийимимизни тикишни такувчига, уйимизни қуришни устага, овқатларимизни пиширишни хотинларимизга топширамиз. Тикиш ишларини билмаганимиздан кейин тикувчилик қилишга ҳаққимиз йўқ. Ҳандаса ва бошқа ҳунарларни тушунмай туриб бинокор устага эътироз билдиришимиз инсофдан эмас. Оғзимизнинг таъмини ҳам билмайдиган биз, овқатнинг таъмини муҳокама қиламиз.
Агар бундан ҳам ортиғига ўтадиган бўлсак, биримиз шундай даъвода: юртимиз тикувчилари нина ушлашни ҳам билмайди, шифокорлари хастани ўлимга судрайди, бинокорлар бино бузади, холос ва аёллари фақат мағзава пиширади. Мамлакатнинг ягона тикувчиси, ёлғиз бинокори, моҳир шифокори ва қўли ширин ошпази фақат ўзи.
Лекин ақли бор ҳеч ким юқоридаги даъволарни қилмайди. Ҳар касб ва санъатнинг ўз эгаси борлигини эътироф қилади. “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” мақолини севади ва унга амал қилади. Бирор ишда баҳслашиб қолса тажриба эгасига мурожаат қилади. Савдогарлар келишолмай қолса тижорат усталарини ҳакам қилади. Бирор нарсани тушунмай қолса билувчидан сўрайди. Лекин икки соҳа борки, бунда ҳаммамиз билим, тажриба ва тушунчага эгаликни даъво қиламиз. Ваҳоланки улар жуда ҳам нозик ва хатарли соҳа бўлиб, уларни дин ва сиёсат деб аталади.


14:02 29.10.19
18.89K

ТАҚИНЧОКЛАР ЗАКОТИ

@FotihaUz 50179-савол

Ассалому алайкум! Аёл киши ўз тақинчоқларидан нисобга етганда закот берадими? Бувиси совға килган тилла тақинчоқ нисобга етса-ю , қиз бола балоғатга етмаган бўлса закоти нима бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!
АЁЛ КИШИНИНГ ТИЛЛО ВА КУМУШ ТАҚИНЧОҚЛАРИ ЗАКОТИ
Ушбу масалада уламолар ҳам, фиқҳий мазҳаблар ҳам икки тоифага бўлинишган. Биз мазҳабларни оламиз;
1. Ҳанафий мазҳаби, аёлларнинг тақинчоқларидан Закот чиқарилади, деган.
2. Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари аёлларнинг одатдаги тилло ва кумуш тақинчоқларидан Закот чиқариш фарз эмас, деганлар. Уларнинг иккаласи ҳам биз ўрганган ривоятлар ёнига яна бир қанча ривоятлар қўшадилар. Лекин, ҳар икки тарафнинг ривоятлари ўзига маъқул бўлаверади. Ҳанафийлар, биз ҳадисга суянмоқдамиз, сизлар саҳобаларнинг асарларига суянмоқдасизлар, дейишади. Жумҳур эса, сиз келтираётган ҳадислар аввало унча кучли эмас, қолаверса аёлларга тилло-кумуш тақинчоқлар ҳалол қилинишидан олдин айтилган ҳадислар, биз эса ўша дақиқ нарсаларнинг яхши билган саҳобийларнинг амалини далил қилиб келтирамиз, дейдилар. Сўнгра ақлий-мантиқий далилларга навбат келади. Ҳанафийлар, тақинчоқлар нақд пул учун кўзланган маъданлар-кумуш ва тиллодан ясалади, бу маъданлардан доимо Закот чиқариб келинган ва келинмоқда, улардан тақинчоқ бўлганда ҳам Закот чиқарилиши керак, дейдилар. Жумҳур эса, тақинчоқлар ясалгандан кейин улар пуллик қобилиятини йўқотади, бу нарсалар аёлларнинг шахсий ҳожатларини чиқарадиган нарсага айланган, Закот эса ўсувчи ва ўсишга қобилиятли молдан, инсоннинг ҳожатидан ташқари молдан олинади, шунинг учун аёлларнинг тилло ва кумуш тақинчоқларидан Закот олинмайди, дейдилар. Эслатиб ўтишимиз керакки, бу тортишув нисоб миқдоридан ортиқ, яъни, саксон беш граммдан ортиқ бўлган тақинчоқлар ҳақида кетмоқда. Демак, Ҳанафий мазҳабига амал қилган аёллар ўзларининг тилло тақинчоқларини 85 граммдан ортиқ бўлса, кумуш тақинчоқлари 595 гараммдан ортиқ бўлса-Закот берадилар. Закот берганда улар қийматининг икки ярим фоизини чиқарадилар. Ушбу нарсалардан Закот чиқариш ҳақида кишилар ўртасида гап-сўз, савол сўроқ жуда ҳам кўп. Саволлар бир оғиз сўз билан ёки бир ёқлама жавоб беришни кўзлаб берилади. Кўриниб турибдики, масала оддий масала эмас, тафсилотлар лозим бўлган масала. Шунинг учун, уни яхшилаб ўрганиб олиб, ҳаётга татбиқ қилишимиз керак. Аёлларимиз ҳам ўзларига тегишли бўлгани учун бу масалани яхши тушуниб олишлари, қизларимизга ҳам тушунтириб қўйишимиз лозим. Шариатга мувофиқ ишда хайру барака. Савоб ва ниҳоят кўнгил тўқлиги бор.
2. Мукаллаф деганда шариат ҳукмлари унга нисбатан таклиф қилинган, яъни, қилиши фарз бўлган шахс тушунилади. Бу ерда асосан балоғатга етганлик ва оқиллик кўзда тутилган. Шунинг учун, балоғатга етмаган болаларга ва мажнунларга закот фарз бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✅ Манба

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш


12:12 29.10.19
22.49K

ЯШАШНИНГ ҚИЗИҒИ ҚОЛМАГАН! НИМА ҚИЛАЙ?

@FotihaUz 50178-савол

Ассалому алайкум. Билмайман бу саволни бериш ўринлими йўқми билмадим. Мен гоҳида ҳаётдан тўйиб кетаман билмадим зерикканимданми? Шунақа пайт қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Ҳаётда ҳеч нарсани қизиғи қолмаган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолат, ёшга, баъзи ҳаётий муоаммоларга ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси билан бўлишига қаттиқ ишонган ҳолда У зотнинг Ўзидан ёрдам сўраб, умидворликни ошириб боравериш керак. Ноумид шайтон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✅ Манба

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш


08:08 29.10.19
24.62K

156-саҳифа.

АЪРОФ СУРАСИ
44-51-оятлар.
Абдулбосит қори Қобилов
@FotihaUz


01:01 29.10.19