Бу тўғрида исломнинг таълимот ва дастури ҳам шундай. Ислом ҳам сўзимиз бир бўлишига буюради: “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли Имрон сураси, 103-оят). Агар ижтиҳодий бир ишда қарашлар фарқланса, жамоат билан бирга бўлиш фарз бўлади: “Аллоҳнинг қўли жамоат устида бўлади. Ким ажраб олса, дўзахга ажратилади” (Имом Термизий). Киши бир нарсани билмаса ва билишни хоҳласа, аҳли илмдан сўраши кераклигини Ислом уқтиради: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр (илм) аҳлларидан сўрангиз” (Наҳл сураси, 43-оят). Гумонга эргашган, нақл ё ҳукм қиладиган нарсаларини аниқлаб олмайдиганларни айблайди: “Сен: “Сизнинг ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм-ҳужжат борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар фақат ёлғон гапирмоқдасиз” – деб айт” (Анъом сураси, 148-оят). Ёмон сўзларни эшитиб, ҳақиқатига етмай уларни тарқатадиганлар ва яхши гумон ва одамларга айб тақашда исбот билан гапиришга қарамайдиганлар учун Қуръони карим Ифк воқеасида қаттиқ огоҳлантириш берди: “Уни эшитган чоғингизда: “Бизга буни гапирмоғимиз тўғри келмайди. Сен Ўзинг поксан! Бу катта бўҳтондир!” десангиз бўлмасмиди?! Агар мўмин бўлсангиз ҳаргиз у (ифк)ка ўхшаш нарсага қайтмаслигингизни Аллоҳ сизга насиҳат қилур” (Нур сураси, 16-17-оятлар).
Пайғамбаримиз “Уч нарса ҳалок қилувчилардандир: Ҳаддан ортиқ бахиллик, эргашиладиган ҳавои нафс ва кўриш эгаси ўз кўришига маҳлиё бўлиши”, дедилар (Табароний). Аллоҳнинг Расули тўғри айтадилар. Шахс ёки жамиятни нафсни ишғол қилган бахилликчалик, инсоннинг одамларга муносабати ва қўшниларга алоқасида ҳукмронлик қиладиган ҳавои нафсчалик ва ўзининг қараш ҳамда кўришларидан ҳайратда қолишчалик бирор нарса ҳалок қила олмайди. Айниқса, ўзидан ҳайратланиш иллати жоҳилнинг олимга, ёшнинг каттага ва шахснинг жамиятга эргашмаслигига олиб келди. Биров бошқанинг мантиғи ё ҳужжатини тан олмаяпти. Бу бошқаларникини рад этиб, ўзининг қарашларини маҳкам ушлаб олишдан ва унга кўришини тўғри ёки нотўғри эканини кўрсатиб берадиган йўлларни тўсадиган ўз қарашига маҳлиё бўлишдан пайдо бўлмоқда. Ҳозир биз тушиб кетаётган чуқур шу эмасми? Бизнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётимизда ўзаро ишончнинг йўқолиб бориши ва беқарорликнинг юзага чиқишига шу иллат боис бўлмаяпти?
Биродарим! Мамлакатимизда содир бўлаётган жараёнларни уйғоқлик ва ҳушёрлик билан кузатиб боришингиз вожиб. Бу Ватан сизнинг ватанингиз! Агар унинг аҳволи яхшиланиб гуллаб-яшнаса, гуркираса бу сизга яхши дегани. Фарзандларингиз, набираларингиз келажаги дегани. Унга Аллоҳ сақласин, ўт кетса, уйингизни, фарзандингиз, аёлингиз ва мол-дунёнгизни ёндиради. Шунинг учун воқелар ривожини кузатишда уйғоқ бўлинг! Унга нисбатан ҳукм чиқаришда мувозанатли ва адолатли бўлинг! Чуқур фикрлаб ва мантиққа эргашиб чиқарган хулоса-ҳақиқатингизни маҳкам тутинг, биров билан муросага борманг! Уни ҳикмат ва гўзал насиҳат билан ҳимоя қилинг!
Яхшилаб текширганингиз иш нотўғри экани маълум бўлгандан кейин эҳтиёт бўлинг! У бузиш ва бўлишга сабабчи бўлиб қолмасин! Хато қилиб қўйишдан сақланинг! Умуман гапирганда одоб ва ҳужжат билан гапиринг! Сўкинманг ва айб қидирманг!
Ҳақ билан ботил аниқ бўлмай иккиланган ишларингизда ақлидан рози бўлагинингиз, фаросатига ишонганингиз ва қалбидаги фазилатларига хотиржам бўлганингиз тажриба эгалари билан маслаҳат қилинг! Уларга далилини билмайдиган масала ва вазиятларда сакраманг! Ғурур жоҳил эканини билишдан тўсиб қўйган мағрурнинг ишини қилманг! Чунки бундайлар одамларнинг энг жоҳил ва энг аҳмоғи бўлади.
Юрт ҳодисалари ва миллат муаммолари тўғрисида муносабатингиз шундай бўлиши керак. Бизга буни буюк муаллим – Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтаётганларида йўл қилиб берганлар: “Ишлар учта бўлади: 1. Тўғрилиги сенга маълум бўлган. Бунга эргаш. 2. Адашув экани сенга маълум бўлган. Бундан сақлан. 3. Ихтилофли бўлган иш. Буни олимга рўбарў қил!” (Табароний, “Ал-Кабир”).
Мубашшир Аҳмад
✅ Манба
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш