/ categories / News / @daryo_live / post #42293
32.19K

​​Ўзбекистонда аҳоли эҳтиёжини тўла қондириш учун ҳар йили 145 минг хонадондан иборат уйлар қуриш керак. Бунга 30 триллион сўм зарур

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, 2016 йилда давлат дастурлари доирасида қишлоқларда 13 мингта турар жой, тадбиркорлар томонидан 13 189 та хонадонли уй (жами 26 189 та) қурилган бўлиб, бунинг учун 4,33 триллион сўм сарфланган.

2017 йилда эса давлат дастурлари доирасида қарийб 29 мингта, жумладан қишлоқларда 20,3 мингта, шаҳарларда 8,5 мингга яқин турар жой қад кўтарган. Тадбиркорлар томонидан 16 мингдан зиёд хонадонли уй қурилган. Яъни, умумий ҳисобда қарийб 45 мингта уй-жой барпо этилиб, булар учун 6,2 триллион сўм сарфланган.

2018 йилда давлат дастурлари доирасида 42,2 мингта, шу жумладан қишлоқларда 25,3 мингта, шаҳарларда қарийб 17 минг турар жой, тадбиркорлар томонидан жами 19,7 минг квартирадан иборат уйлар қурилган. Яъни, қарийб 62 мингта уй-жой барпо этилиб, 12,13 триллион сўм сарф-харажат қилинган.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат дастурлари доирасида қарийб 30 мингта, шу жумладан қишлоқларда 15 мингдан зиёд, шаҳарларда 15 мингга яқин турар жой, тадбиркорлар томонидан эса жами 19,5 минг хонадонни ўз ичига олган уйлар барпо этилган. Умумий ҳисобда қарийб 49,5 минг уй-жой қурилиб, 12,24 триллион сўм йўналтирилган.

«Ҳисоб-китобларга кўра, халқимиз эҳтиёжини тўла қондириш учун ҳар йили 145 минг хонадондан иборат уйлар қуриш керак. Бунинг учун эса қарийб 30 триллион сўм зарур бўлади. Бу маблағ эса давлат бюджетининг 23 фоизидан зиёдини ташкил этади», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


15:03 28.10.19
@daryo_live
195.59K +124

«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали. Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot">@daryo_livebot Бошқа каналларимиз: @daryo @daryo_lotin @daryo_kirill @daryo_sport