🔥BEST TG CHANNEL 18+ RIGHT HERE🔥


@erostiktokos

🔞 Different content
❤️ Best girls
✅ Go and watch your self

/ categories / News /

Daryo — LIVE



@daryo_live
195.59K +124

«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали. Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot">@daryo_livebot Бошқа каналларимиз: @daryo @daryo_lotin @daryo_kirill @daryo_sport


PPD: 0.83, PV: 154.10K, DV: 128.35K, ERR: 78%

TOP channels

Ўзбекистон 🇺🇿


@andijon_namangan_daryo_kunuz
307.65K -620

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев нинг чиқараётган қонунлари, фармойишлари, расмий сафарлари хамда Ўзбекистонда бўлаётган янгиликлар хақида ёзиб борамиз. Халқни ўйлайдиган рахбарни умри узоқ бўлсин! Реклама: @Sifatliuzb

ANJALI TIPS... ❤👑🔝


@Cricket_betting1
284.58K +4.11K

Anjali Tips Cricket Channel link👇 SHARE WITH CRICKET LOVERS❤ https://t.me/joinchat/AAAAAEXLGz894Sw1yjSjTg FOR PROMOTION👉 @Anjali43 CRICKET LOVER CRICKET ANALYST CRICKET QUEEN CRICKET MASTERMIND CRICKET FAN CRICKET NEWS CRICKET UPDATE CRICKET WORLD

🔴 خـ ـطـ قرمز 🔴


@RedLineTel
254.44K -1.13K

🚩 ناگفته‌ها را باما دنبال کنید 🚩 ✔️ کلیپ و مطالب جنجالی و داغ ✔️ خطوط قرمز جامعه ✔️ بخندین و تأمل کنین ارسال سوژه و نظرات👈 @RLTCmntBot تبلیغات👈 @RedAdss . . ❌کانال خط قرمز هیچ مسئولیتی در قبال محتوای تبلیغات انجام شده ندارد❌

manoto من و تو


@ManotoTV
251.29K -100

ManotoTV official Telegram channel تلگرام رسمی تلویزیون من و تو گزارشگر: 00447590899999 توییتر: ManotoTV توییتر: ManotoNews فیس‌بوک: ManotoTV

XABARLAR OFFICIAL🌐🌐🌐🌐🌐🌐🌐REPOSTUZ🌐UZNEWS🌐GAZETAUZ🌐TOSHKENT🌐PRESSAUZ🌐ERKAKLAR🌐UZBEKISTAN


@AXBOROT_DARYO_KUNUZ
220.21K +20.04K

ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️ ✔ РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ! 🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ. ⚡Админ: @NaimovJ_Bot 💰Рекламная биржа: @Social_One @rma_rus

AVATODAY - علی جوانمردی Ali Javanmardi


@javanmardi77
210.42K +999

📝Independent journalist 📰روزنامەنگار مستقل 🗞ڕۆژنامەنوسی سەربەخۆ ✅برای فرستادن ویدیو: 🆔 @javanmardi76 🆔 @soranKh88 @avatoday @avatodaykurdi @avatodayarabic Avatoday.net

Avatoday Dollar exchange آواتودی دلار


@AVATODAYDollar
200.34K -864

بھای حقیقی ارز توسط صرافیھای داخل کشور و بدور از فشار نھادھای امنیتی. تابع منافع مردم ایران.

Latest publications

12.90K

...У 20 ёшида Бағдод университетига ўқишга кирган, бакалавр дипломини олгач, ислом тадқиқотига ихтисослашган Саддам университетида таҳсилни давом эттирган. Ўқиш пулини тўлаш учун Бағдоддаги масжидда дарс берган. Ўша вақтда у билан мулоқотда бўлган инсонлар уни камгап ва оғир-вазмин одам деб таърифлайди...

...Айрим экспертларнинг фикрича, унинг қарашлари айнан ҳибсдалигида радикаллашган... Собиқ маҳбуслардан бирининг сўзларига кўра, маҳкумлар ётган ҳар бир чодирда махфий «амирлар» сайланган — у эса шундай амирларнинг бири бўлган. У аввалига бошқа суннийлар кўмагида ўз чодиридан шиаларни ҳайдаган, сўнг тамаки чеккан, намозини вақтида ўқимаган ёки соқоли калта мазҳабдошларига таҳдид қила бошлаган...

Тортинчоқ бола, аёлларни зўрловчи, биринчи рақамли террорчи. ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ҳаёт йўли — http://dy.uz/DR4eH

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


18:06 28.10.19
21.38K

​​Президент уйларнинг нархини тушириш учун ғишт ўрнига пенобетондан фойдаланишни тавсия қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда уйлар нархини тушириш ва сифатини ошириш учун инновацион қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

«Масалан, ғишт ўрнига газобетон ва пенобетондан фойдаланилса, ишлаб чиқаришда газ сарфи 8 баравар камаяди ҳамда иссиқлик сақлаш 5 баравар ошади», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Аввалроқ Тошкент вилоятида Германия компаниялари билан ҳамкорликда газобетон блоклар ва плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, умумий қиймати 130 миллион долларга тенг корхона ишга туширилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилга бориб Ўзбекистонда газобетон блоклар ишлаб чиқариш ҳажми тўрт баробарга ошириш кўзда тутилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


17:05 28.10.19
23.85K

​​«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиринг компанияси хусусий секторга ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда қишлоқларда уй-жой қуриш тизимини ислоҳ қилиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

«Бу борада ҳам рақобат ва сифат бўлиши учун буюртмачи функцияси «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясидан босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилиши белгиланди», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

2020 йилда 12 мингта уй-жойдан 8 мингтаси амалдаги тартиб бўйича, 4 мингтаси хусусий сектор томонидан қурилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига уй-жойларни хусусий сектор томонидан қуришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Йиғилишда, шунингдек, шаҳарсозлик нормаларини такомиллаштириш, қишлоқларда қурилаётган уйларни муҳандислик инфратузилмасига улаш, экин ерларига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилишини олдини олиш ва муҳофазасини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


16:04 28.10.19
25.85K

​​Шавкат Мирзиёев уй-жойга муҳтож оилаларни танлаб олишда таниш-билишчиликка йўл қўйилаётганини қоралади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда уй-жойларни танлашда ҳақиқатан муҳтож оилаларни танлаб олиш мезонлари йўқлиги, таниш-билишчилик ва суиистеъмол ҳолатлари борлиги танқид қилинди.

Қайд этишларича, йиғилишда мутасаддиларга кам таъминланган оилаларни танлашнинг шаффоф мезонини ишлаб чиқиш, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларида Доимий ишчи комиссиялари тузиш бўйича топшириқ берилган.

«Комиссияда банк, молия, солиқ, маҳалла ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этиши, уйларни бериш кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиниши зарурлиги таъкидланди», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


16:04 28.10.19
31.44K

​​Давлат 16 минг оилага уй-жой олишда бадал ва кредит фоиз харажатлари учун субсидия ажратади

Президент Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда ипотека тизимига босқичма-босқич бозор механизмларини жорий этиш, соҳада хусусий секторнинг ўрнини ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Янги тизимга мувофиқ, кўп қаватли уй-жой қурилиши тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади. Давлат томонидан ер ва ипотека кредити учун банкларга маблағ ажратилади. Уй-жойлар нархининг ошиб кетмаслиги ва хамёнбоп бўлишини таъминлаш бўйича ҳам зарур чоралар кўрилади.

Хусусан, 2020 йилдан бошлаб 16 мингта оилага бошланғич бадал ва кредит фоиз харажатлари учун бюджетдан субсидия ажратилади. Ушбу субсидиялар орқали уйлар бошланғич бадалининг 10 фоизи ҳамда Тошкент шаҳри учун 12 фоиз, қолган шаҳарларда 10 фоиздан юқори кредит фоизлари қоплаб берилади.

«Мазкур янги тизим келаси йилдан Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтимизда тажриба тариқасида жорий этилади. Қолган ҳудудларда эски тартиб сақланиб қолиб, янги тизим унга рақобатчи бўлади», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


15:03 28.10.19
32.19K

​​Ўзбекистонда аҳоли эҳтиёжини тўла қондириш учун ҳар йили 145 минг хонадондан иборат уйлар қуриш керак. Бунга 30 триллион сўм зарур

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, 2016 йилда давлат дастурлари доирасида қишлоқларда 13 мингта турар жой, тадбиркорлар томонидан 13 189 та хонадонли уй (жами 26 189 та) қурилган бўлиб, бунинг учун 4,33 триллион сўм сарфланган.

2017 йилда эса давлат дастурлари доирасида қарийб 29 мингта, жумладан қишлоқларда 20,3 мингта, шаҳарларда 8,5 мингга яқин турар жой қад кўтарган. Тадбиркорлар томонидан 16 мингдан зиёд хонадонли уй қурилган. Яъни, умумий ҳисобда қарийб 45 мингта уй-жой барпо этилиб, булар учун 6,2 триллион сўм сарфланган.

2018 йилда давлат дастурлари доирасида 42,2 мингта, шу жумладан қишлоқларда 25,3 мингта, шаҳарларда қарийб 17 минг турар жой, тадбиркорлар томонидан жами 19,7 минг квартирадан иборат уйлар қурилган. Яъни, қарийб 62 мингта уй-жой барпо этилиб, 12,13 триллион сўм сарф-харажат қилинган.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат дастурлари доирасида қарийб 30 мингта, шу жумладан қишлоқларда 15 мингдан зиёд, шаҳарларда 15 мингга яқин турар жой, тадбиркорлар томонидан эса жами 19,5 минг хонадонни ўз ичига олган уйлар барпо этилган. Умумий ҳисобда қарийб 49,5 минг уй-жой қурилиб, 12,24 триллион сўм йўналтирилган.

«Ҳисоб-китобларга кўра, халқимиз эҳтиёжини тўла қондириш учун ҳар йили 145 минг хонадондан иборат уйлар қуриш керак. Бунинг учун эса қарийб 30 триллион сўм зарур бўлади. Бу маблағ эса давлат бюджетининг 23 фоизидан зиёдини ташкил этади», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


15:03 28.10.19
41.95K

Россиядан поездда қайтаётган ўзбекистонликлардан чегарачилар учун пул йиғилиши бўйича тарқалган аудио юзасидан текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда 369-сонли «Новосибирск—Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди вагон кузатувчиси ва йўловчи ўртасидаги аудиоёзув тарқалди.

Унда Россияда ишлаб қайтаётган Ўзбекистон фуқароларидан «чегарадан бош оғриқсиз ўтказиб қўйиш» учун пул йиғилаётгани айтилган. Вагон кузатувчиси йиғиладиган 1000 рубль Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарачиларига берилишини таъкидлаган.

«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг хабар беришича, воқеликни атрофлича ўрганиш юзасидан тезкор ишчи гуруҳ тузилди. Айни вақтда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси бош директори бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлабки ўрганиш ишларини бошлаган.

Қайд этилишича, «Новосибирск—Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган ушбу йўловчи поезди 30 октябрь, чоршанба куни Тошкент Марказий вокзалига етиб келади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


13:01 28.10.19