/ categories / News / @daryo_live / post #42296
23.85K

​​«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиринг компанияси хусусий секторга ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда қишлоқларда уй-жой қуриш тизимини ислоҳ қилиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

«Бу борада ҳам рақобат ва сифат бўлиши учун буюртмачи функцияси «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясидан босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилиши белгиланди», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

2020 йилда 12 мингта уй-жойдан 8 мингтаси амалдаги тартиб бўйича, 4 мингтаси хусусий сектор томонидан қурилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига уй-жойларни хусусий сектор томонидан қуришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Йиғилишда, шунингдек, шаҳарсозлик нормаларини такомиллаштириш, қишлоқларда қурилаётган уйларни муҳандислик инфратузилмасига улаш, экин ерларига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилишини олдини олиш ва муҳофазасини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


16:04 28.10.19
@daryo_live
195.59K +124

«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали. Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot">@daryo_livebot Бошқа каналларимиз: @daryo @daryo_lotin @daryo_kirill @daryo_sport