/ categories / News / @daryo_live / post #42297
21.38K

​​Президент уйларнинг нархини тушириш учун ғишт ўрнига пенобетондан фойдаланишни тавсия қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда уйлар нархини тушириш ва сифатини ошириш учун инновацион қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

«Масалан, ғишт ўрнига газобетон ва пенобетондан фойдаланилса, ишлаб чиқаришда газ сарфи 8 баравар камаяди ҳамда иссиқлик сақлаш 5 баравар ошади», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Аввалроқ Тошкент вилоятида Германия компаниялари билан ҳамкорликда газобетон блоклар ва плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, умумий қиймати 130 миллион долларга тенг корхона ишга туширилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилга бориб Ўзбекистонда газобетон блоклар ишлаб чиқариш ҳажми тўрт баробарга ошириш кўзда тутилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


17:05 28.10.19
@daryo_live
195.59K +124

«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали. Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot">@daryo_livebot Бошқа каналларимиз: @daryo @daryo_lotin @daryo_kirill @daryo_sport