/ categories / News / @daryo_live / post #42295
25.85K

​​Шавкат Мирзиёев уй-жойга муҳтож оилаларни танлаб олишда таниш-билишчиликка йўл қўйилаётганини қоралади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда уй-жойларни танлашда ҳақиқатан муҳтож оилаларни танлаб олиш мезонлари йўқлиги, таниш-билишчилик ва суиистеъмол ҳолатлари борлиги танқид қилинди.

Қайд этишларича, йиғилишда мутасаддиларга кам таъминланган оилаларни танлашнинг шаффоф мезонини ишлаб чиқиш, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларида Доимий ишчи комиссиялари тузиш бўйича топшириқ берилган.

«Комиссияда банк, молия, солиқ, маҳалла ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этиши, уйларни бериш кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиниши зарурлиги таъкидланди», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg


16:04 28.10.19
@daryo_live
195.59K +124

«Дарё» (www.daryo.uz) интернет-нашрининг муштарийлар тилида юритиладиган Телеграм канали. Мурожаатлар учун: info@simple.uz, @daryo_livebot">@daryo_livebot Бошқа каналларимиз: @daryo @daryo_lotin @daryo_kirill @daryo_sport